YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Август семинарлари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилмоқда

Август семинарлари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилмоқда

❇️ 23 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан профессионал таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёргарлиги бўйича август семинари масофавий ZOOM орқали ўтказилди.

♻️ Август семинарида  Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи  У.Тўхтаев, Бошқарма ходимлари  хамда вилоятдаги барча профессионал таълим муассасалари директорлари иштирок этдилар.

✅ Семинарда профессионал таълим дастурларини такомиллаштириш, раҳбар ва педагог кадрларни малакасини ошириш, ўқитувчиларни методик қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларни қабули, қишлоқ ҳудудларида ишга жойлаштириш учун кўникмаларни ривожлантириш , ўқув устахоналари янги ўқув йилига тайёрлаш ва жихозлар билан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.