YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олганлар кредитга компьютер харид қилишлари мўмкин

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олганлар кредитга компьютер харид қилишлари мўмкин

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олганларга компьютер хариди учун истеъмол кредити ажратиш ва уни компенсация қилиб бериш тартиби

⚠️ Хизмат: “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) истеъмол кредити ажратиш ва унинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар (31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс, 16 ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили).

📂 Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

➖ компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (pdf форматда);
➖ “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (pdf форматда).

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1️⃣ Ариза берувчи тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 60 календарь кун мобайнида исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига сертификатни илова қилган холда мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

2️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги (ваколатли орган) ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида сертификатни верификациядан ўтказади.

3️⃣ Ваколатли орган томонидан ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда 2 иш кунида кредит фоизлари тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисида маълумотнома берилади.

4️⃣ Маълумотнома олингандан сўнг тегишли банк (АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқабанк”, “Микрокредитбанк” АТБ ) филиаллари ўзларининг ички ҳужжатларида белгиланган муддатда кредит ажратиш масаласини кўриб чиқади.

5️⃣ Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарурий суммалар ҳар ойнинг 25-санасигача Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиб борилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш кунида (қўшимча ўрганиш талаб этилганда 5 иш кунида)

♻️ Хизмат нархи: Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори  (617-сон, 04.10.2021 й.)