YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИДА ҚАНДАЙ КАСБЛАР ЎРГАТИЛАДИ?

КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИДА ҚАНДАЙ КАСБЛАР ЎРГАТИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги Фармонига мувофиқ, 2020-2021 янги ўқув йилидан бошлаб халқаро классификаторга мос келувчи таълим дастурлари бўйича касб ўргатадиган 339 та касб-ҳунар мактаблари, 211 та коллеж ҳамда 176 та техникумлар ташкил этилиши белгиланган.

Хусусан, 2020-2021 ўқув йилида 188 та туман (шаҳар)ларда 339 та (шундан 4 таси имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослашган) касб-ҳунар мактаблари ташкил этилади.

Шу мақсадда, касб-ҳунар мактабларида 14 та соҳа йўналишидаги касблар бўйича (давлат гранти асосида) 68600 нафар (14%), шунингдек, республикамиздаги 65 та академик лицейларга эса 16 042 нафар (3,3%) 9-синф ўқувчиларини, яъни жами битирувчиларнинг 17,3%ини қамраб олиш режалаштирилган.

Бунинг учун 2020 йилнинг 1 июлига қадар қабул квоталари доирасида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари томонидан тақдим этиладиган рўйхат асосида ва қолган бўш ўринларга ўқиш истагидаги бошқа 9-синф битирувчилари (биринчи навбатда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оилалар фарзандлари) рўйхати шакллантирилади.

Касб-ҳунар мактаблари 2020-2021 ўқув йилидан янгидан ташкил этилаётганлиги сабабли қабул қилиш тартиби тўғрисида 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналарига қўшимча маълумот бериб борилади.

https://uzedu.uz/uz/kasb-unar-maktablarida-kandaj-kasblar-urgatiladi