YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Олий таълимда профессионал таълим билан ҳамкорлик

Олий таълимда профессионал таълим билан ҳамкорлик

19 апрель куни Тошкент Давлат педагогика университетида талабаларга “Рус тилини — хорижий тил сифатида ўқитиш методикаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

❇️ Семинар-тренинги Тошкент Давлат педагогика университети «Рус адабиети» кафедраси доценти Магдиева Саадат Сагдиевна олиб борди.
Семинар-тренингда Тошкент вилояти Бўстонлик туман 2-сон касб-ҳунар мактаби Рус тили фани ўқитувчиси Казакова Турсуной Джумабоевна эксперт сифатида иштироқ этди.

✅ Семинар-тренингда ҳамкорлар — Россия Федерациясини Казань давлат университети олимлари катнашди.

✅ Семинар мавзуси йўналишида ҳамкорликни янада ривожлантириш йуллари ҳақида келишиб олинди. Университет талабалари – келажакда “Рус тили” фани ўқитувчиларини дарс ўтиш методикаси бўйича амалий кўникмаларини орттириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.