YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Олий ва профессионал таълимда ҳамкорлик

Олий ва профессионал таълимда ҳамкорлик

Олий ва профессионал таълимда ҳамкорлик

❇️ 4 май куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман 1-сон касб-ҳунар мактаби олий таълим билан ҳамкорликда «Ёшларга замонавий касб-ҳунар ўргатиш — таълим соҳасининг муҳим йўналиши» мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказди.

✅ Семинарда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти, Тошкент Давлат аграр университети ва Чирчиқ Давлат педагогика университетининг мутахассис ўқитувчилари билан ҳамкорликда очиқ дарс ва мастер -класслар ўтказилди.

✅ Тошкент вилоятининг барча профессионал таълим муассасаларидан вакиллари — ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари иштироқ этди. Ёш авлодда касбий компетенцияларни шакллантиришда бу каби ҳамкорлик алоқалари мухим ахамиятга эга.