YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

✅ Ўқув- амалий семинар бўлиб ўтди

📚 Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси томонидан профессионал таълим муассасалари директорлари ва ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
🖌 Мазкур семинарда Тошкент вилояти хокимининг ўринбосари Миргазиева Зухра Тўраевна, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи Тўхтаев Улуғбек Қидиралиевич ҳамда вилрятдаги барча профессионал таълим муассасалари директорлари ва ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.
🏆Тадбир давомида Тошкент вилояти ҳокими стипендияси танловида фаол иштирок этиб 1,2,3- ўринни эгаллаган иқтидорли ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар
📌 Ўқув амалий семинарда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашдилар ва келгусидаги ишларни режалаштириб олдилар.