YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Профессионал таълим муассасаларида янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати

Профессионал таълим муассасаларида янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати

Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари учун «Профессионал таълим муассасаларида янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати» юзасидан жорий йилнинг  4 июль куни масофавий вебинар ўтказилди.

Вебинарда Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Умаралиев Акмал Акбаралиевич; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспециясининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Вакилов Тоживой Абдуюсупович ва  Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини аттестациядан ўтказиш бўлими бошлиғи Маматов Дилмурад Нармуродович; Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Закиров Абдурасул Кабирович ва бошлиқ ўринбосари Тўхтаев Улугбек Кидиралиевич; Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси Артиков Ғулом Турсунбаевич  ҳамда шаҳар,туман хоким ўринбосарлари,  янги профессионал таълим муассасалари директорлари ва директор ўринбосарлари иштирок этди.

Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Умаралиев кириш сўзида профессионал таълим муассасаларини янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ишларини олиб боришдаги долзарб масалаларни амалга ошириш ҳақида тўхталди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш орқали Ўзбекистонда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича изчил ишлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Замонавий тараққиётни ўз олдига мақсад қилган Ўзбекистон таълим соҳасида энг илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда назария ва амалиёт уйғунлигидаги тезкор ривожланиш йўлидан бормоқда.

Мамлакатимизда таълим сиёсатида касб-ҳунар таълим тизимини ислоҳ қилиш устувор йўналишлардан бири сифатида қаралмоқда.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сонли, 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги                  ПФ-5812-сонли Фармонлари муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хисобланади.

Ушбу ҳужжатлар мамлакатимизда профессионал таълим тизимини шакллантириш ҳамда ривожлантириш йўлидаги муҳим пойдевордир.

Мухтарам Президентимиз бу борада жорий йил 30 апрелда ўтказилган видеоселекторда ҳар бир вилоятда 1 та дан “намунавий” профессионал таълим муассасаларни тайёрлаш ҳамда шу намунада қолган барча таълим муассасасаларда ишларни ташкил этиш тўғрисида кўрсатмалар берилган эди.

Вилоятда қўйидаги таълим муассасалари бу руййҳатга киритилган:  Олмалик касб-ҳунар мактаби, Янгийўл шаҳар озиқ-овқат технологияси коллежи ва Тошкент вилояти педагогика институти негизидаги Чиноз техникуми.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун ҳудудий Бошқарма томонидан ҳар бир таълим муассасаси “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилиши ва ўқув жараёнини ташкил этилишига тегишли барча вазифалар босқичма босқич бажарилиши муддатлари кўрсатиб ўтилиб тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан тақдиқланиши кўрсатиб ўтилган.

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Закиров вебинар иштироқчиларига  2020/2021 ўқув йилидан эътиборан, мамлакатимизда “Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилишида долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Президентимиз ташаббуси билан жорий ўқув йилидан бошлаб, мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилади. 2020 йилда Тошкент вилоятида 35 та касб-ҳунар мактаби, 9 та коллеж ва 14 та  техникум ташкил этилаши белгилаб қўйилди.

2020-2021 ўқув йилидан бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш асосий мақсад этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспециясининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Т.Вакилов ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини аттестациядан ўтказиш бўлими бошлиғи Д.Маматов  вилоят профессионал таълим муассасаларини  2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилдилар ва ўз тавсияларни бердилар.

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси  бошлиқ ўринбосари У.Тўхтаев янги профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилишни ташкил этиш тартибини тушунтириб бердилар.

Вебинар иштироқчилари томонидан берилган  саволлар ва таклифлар муҳокама қилинди.

Масофавий вебинар самарали ва қизиқарли  ўтди. Профессионал таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ва ўқувчиларни қабул қилишни ташкил этиш бўйича долзарб вазифалар белгилаб олинди.