YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин !

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин !

Ҳурматли устозлар, қадрли ўқувчилар, азиз ватандошлар!

Сизларни муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаймиз.

☀️ Юзингиз доимо ёруғ, йўлингиз равон, илм бериш ва илм олишдай шарафли ишларингиз бардавом бўлсин!

Қутлуғ ва мунаввар кунларга эл-юртимиз билан биргаликда соғ-омон етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака, ишларингизга ривож тилаймиз.

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқарма жамоаси