YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Тошкент вилояти Касбий таълимни сифатини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда

Тошкент вилояти Касбий таълимни сифатини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда

🔰 Тошкент вилояти Касбий таълимни сифатини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда

❇️ 2022 йил 8 декабрь куни Паркент тумани 1-сон касб-хунар мактабида Бўстонлиқ туман, Чирчиқ шахар, Паркент туман ва Юқори Чирчик тумани касб-хунар мактабларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосарлари ҳамда фан кафедра рахбарлари иштирокида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 465-сон буйруғи ижроси бўйича ҳудудий ўқув семинари бўлиб ўтди.
✅ Семинарда фан ўқитувчилари томонидан яратилган ЎМТрининг моҳияти, кетма-кетлиги, ягона тизимга келтириб олиш масалалари кўриб чиқилди. Семинар жараёнида намунали ЎМТ тақдимотлари бўлиб ўтди. Ўқув семинар якунида профессионал таълим тизимидаги касблардан келиб чиқиб йўналишлар кесимида методик бирлашмалар ташкил этилди ва бу каби учрашувларни доимий равишда ўтказиб бориш режалаштирилди.