YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Тошкент вилояти профессионал таълим тизимида Август семинарлари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилмоқда

Тошкент вилояти профессионал таълим тизимида Август семинарлари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилмоқда

             Тошкент вилояти профессионал таълим тизимида Август семинарлари «Янги                       Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилмоқда                                                                                           

 Оққурғон туман 1-сон касб-ҳунар мактабида 25 август куни психологлар Август семинари ўтказилди.

Семинарда  Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бош мутахассиси Хамракулова С., вилоят профессионал таълим муассасалари психологлари  иштирок этди.

Паркент туман 1-сон касб-ҳунар мактаби психологи Ш.Эрматова томонидан ўтказилган психологик тренинглар барчани кайфиятини кўтарди.

 Ота-оналар билан ишлаш бўйича тавсия, “Кунгил кунгилдан сув ичар” мавзусида ота- оналарга 10 000 та буклет тайёрланиб тарқатилди.