YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Тошкент вилояти профессионал таълим тизимида Август семинарлари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилмоқда

Тошкент вилояти профессионал таълим тизимида Август семинарлари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилмоқда

 Бўстонлиқ туман 2-сон касб-ҳунар мактабида 24 август куни Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосарларини Август семинари бўлиб ўтди.

Август  семинарида  Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи  У.Тўхтаев, Бошқарма ходимлари  хамда вилоятдаги профессионал таълим муассасалари Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.

Семинарда профессионал таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш ҳолати таҳлил қилинди ва маънавий-маърифий соҳада давлат сиёсатининг устувор вазифаларини       амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

                                                                                                                                                                                                 2020/2021 ўқув йилида самарали меҳнат қилган ходимлар Бошқарманинг Фаҳрий ёрлиги билан  тақдирландилар.