Ассалому алайкум, олий ва профессионал таълим тизими ҳамда кўпмиллатли утун юртимиз муҳтарам аёллари!
♻️ Тошкент вилояти Oлий таълим, фан ва инновациялар бошқарма жамоаси номидан Сизларни 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин кунгилдан самимий муборакбод этамиз.
Барчангизга юксак ҳурматимизни ва эзгу тилакларимизни билдирамиз.
Бугунги қутлуғ байрамнинг файзли Рамазон ойида бўлиб ўтаётгани унинг эзгу руҳи ва мазмунини янада оширмоқда.
Муқаддас динимиз ҳам муҳтарама оналаримиз, дилбар опа-сингилларимиз, мунис қизларимизга ҳамиша яхшилик қилишга, уларнинг иззат-ҳурматини жойига қўйишга буюради.
Мана шундай қувончли айёмлар барчангизга муборак бўлсин!
❇️ Биз сизларни энг аввало фидойилик тимсоли деб биламиз.
Янги Ўзбекистонни барпо этишда, ёш авлодни тарбиялашда сизларга, сизларнинг буюк мураббийлик фазилатларингизга таянамиз.
☀️Сизларга, бутун мамлакатимиз аёлларига сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-омонлик ва файзу барака, ишларингизга ривож тилаймиз.
♻️Қутлуғ байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Тошкент вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқарма бошлиғи Насиба Кулбекова ва бошқарма жамоаси