Домой / Без рубрики / Ангрен университетида “Ассалом Баҳор” номли тадбир ўтказилди

Ангрен университетида “Ассалом Баҳор” номли тадбир ўтказилди

2025 йил  6 март куни Ангрен университетининг “Педагогика ва тиллар” факультети сиртқи бўлим БТ – 102, БТ – 104, БТ – 105 гуруҳларининг “Педагогик амалиёт тақдимоти” ҳамда 8 – март Халқаро хотин – қизлар куни муносабати билан “Ассалом Баҳор” номли педагогик, адабий – мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни университет ректори ввб М.Махмудов очиб берди.

Тадбирда учта гурух кетма кетликда педагогик амалиётларини тақдимотларини слайд орқали кўргазмали намойиш қилдилар ва педагог–раҳбарлари Ё.Жўраев, Д.Шодиева, Г.Маллаевалар ва дарс берган фан ўқитувчилари Ф.Қурбонов, М.Қурбоноваларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Тадбир “Келинлар қўзғолони” спектакли, номоддий маданий меросимиз бўлмиш, миллий урф – одатларимиздан “Келин салом”, “Омон ёр” лапари, миллий рақслар, қўғирчоқ театридан “Зумрад ва Қиммат” эртакларининг таълим–тарбияга бағишланган замонавий талқини ҳамда севги ва баҳор куйчиси Зулфия (Исроилова)нинг “Бугун тунда келармиш баҳор”, Мирзохид Бахшуллоевнинг “Она” (монологи) шеърлари талабалар томонидан маромига етказиб ижро этилди.

Бетакрор кечада Ангрен университети директори Ш.Садиева, факультет декани, З.Бурхонов, “Педагогика ва психология” кафедра мудири Н.Ирбутаев, маънавият – маърифат бўлими бошлиғи А.Исмоилов ва Бутунжаҳон халқ ижодкорлари уюшмаси аъзоси Ботир Дониёровлар ўз фикрларини баён этдилар.

Тадбир сўнгида университет директори Ш.Садиева сўзга чиқиб талабаларни байрам билан қутлар экан, бундан кейин ҳам “бошланғич синф ўқитувчи”лигига садоқат билан ҳизмат қилишга чақирди.