Домой / Без рубрики / Давлат байроғи куни

Давлат байроғи куни

Давлат байроғи куни

Бугун,  2024 йил  18 ноябрь куни Ангрен университети ташаббуси билан Ангрен шаҳар 22-ўрта умумтаълим мактабининг фаоллар залида Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 33-йиллигига бағишланган «Давлат байроғи куни» номли кенгайтирилган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ангрен университети ректор в. в. б., «Адолат» СДП Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Махмудов Мироббос Фазлиддинович ва университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича I-проректори Нажимадинов Равшанбек Душанбаевичлар кириш сўзлари билан очиб бердилар.

Университетнинг юристи  О. Муталов Давлат байроғи куни ҳақида гапириб бердилар.

Университет тюьтори Р. Мавлонова  кўрик танловнинг шаҳар босқичида 1-ўринни олгани учун I-даражали диплом билан тақдирланди.

Университет раҳбарияти томонидан мутахассис Ботир Дониёров  «Жаҳон адабиёти ва маданияти ривожига қўшган ҳиссаси учун» медаль билан тақдирланди.

Байрам муносабати билан илғор талабаларга «Ташаккурнома»лар топширилди.

Сўнгра Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актёрлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар М. Отажонова, Қ. Умиров, актёр О. Сапаралиев ва актриса М. Шариповалар ижросида бугунги ёшлар муаммосига бағишланган, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган «Уйланиш» номли спектакли  намойиш қилинди.