Ангрен университетида 2025 йил 15 май куни «Келажак — билимли авлод қўлида, билим эса — ёш устозлар зиммасида» мавзусида маънавий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда БТ-116,117, 118, 119, 120, 121- гуруҳлар иштирок этди.
Тадбир педагог- раҳбарлар Ё.Жўраев, Д.Шодиева, Д.Маллаева, Э.Ҳасанов ва О.Ҳакимовлар кўмагида тайёрланди.
Маънавий тадбирни ректорнинг Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича I-проректори Р.Нажимадинов очиб берди.
Тадбирда ўзбек халқ рақслари, ўзбек тилининг муаммоларига бағишланган саҳна кўринишлари, «Ифодали ўқиш» фанидан викторина ҳамда ашулалар билан давом этди.
Тадбир якунида «Педагогика ва психология» кафедраси мудири, п.ф.н., доцент Н Ирбутаев, Халқаро адабиёт, санъат, маданият ва ижтимоий фанлар академияси, Бутунжаҳон халқ ижодкорлари уюшмаси аъзоси Б.Дониёров ўз фикрларини баён этди.