Тошкент вилояти Олий таълим фан ва инновациялар бошқармаси томонидан тақдим этилган ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбир режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 26-октябрь куни Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида Тарих фани ўқитувчиси Н.А.Ортиқбоева томонидан «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида илмий анжуман ва гуруҳлараро ўқув семинар ташкил этилди.
Тадбирда ўқитувчи Н.Ортиқбоева ёш авлод қалби ва онгига аждодларимиз хотирасига ҳурмат ва эхтиром туйғусини шакллантиришга қаратилган «Қатағон қурбонлари Ватан фидойилари» нинг сиёсий ҳаракати ҳақида маълумот берди.