YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Навруз айёми муборак бўлсин!

Навруз айёми муборак бўлсин!

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

♻️ Профессионал таълим барча ходимларни, бутун халқимизни улуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклаймиз!

Шарқона янги йилимиз муборак бўлсин!
☀️ Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ келсин!
❇️ Бугун жонажон юртимизга гўзаллик ва нафосат, яшариш ва янгиланиш, меҳр ва оқибат байрами бўлмиш Наврўз сизга қўёш ҳароратини, келажакга бўлган умид-ишонч ҳисларини, улкан хурсандчиликлар ва ижобий ўзгаришларни олиб келсин!
Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, ишларингизга ривож тилаймиз.
Фасли навбаҳор ҳар бир оилага, элу юртимизга тинчлик ва фаровонлик, бахту саодат олиб келсин!

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

✨Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи Кудратжон Юсупов ва бошқарма жамоаси