YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Навруз айёмингиз муборак бўлсин!

Навруз айёмингиз муборак бўлсин!

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

Олий ва профессионал таълим барча ходимларни, бутун халқимизни улуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклаймиз!

✨Шарқона янги йилимиз муборак бўлсин!
✨Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ келсин!

Бугун жонажон юртимизга гўзаллик ва нафосат, яшариш ва янгиланиш, меҳр ва оқибат байрами бўлмиш Наврўз сизга қўёш ҳароратини, келажакга бўлган умид-ишонч ҳисларини, улкан хурсандчиликлар ва ижобий ўзгаришларни олиб келсин!

Мана шу қутлуғ кунда Сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, ишларингизга ривож тилаймиз.

☀️Фасли навбаҳор ҳар бир оилага, элу юртимизга тинчлик ва фаровонлик, бахту саодат олиб келсин!

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

❇️ Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

❇️ Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Тошкент вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқарма бошлиғи Кудратжон Юсупов ва бошқарма жамоаси