YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Профессионал таълим муассасаси битирувчиларига давлат намунасидаги диплом топширилди

Профессионал таълим муассасаси битирувчиларига давлат намунасидаги диплом топширилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман 2-сон касб-ҳунар мактаби 2023 йил 6 июл куни тантанали равишда профессионал таълим муассасаси битирувчиларига давлат намунасидаги диплом топшириш маросимини ўтказди.

❇️ Тантанали маросимда Бўстонлиқ туман хоким ўринбосари М.Нурметов ҳамда 12-сайлов округ депутати Ф.Ахмедовлар қатнашдилар.

✅ 281-нафар битирувчилардан 39-нафари имтиёзли диплом олдилар. Туман хокимлиги ва депутат томонидан фаол ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Барча битирувчиларга “Оқ йўл” тилаймиз!