YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Тошкент вилоятида Наврўз тантаналари

Тошкент вилоятида Наврўз тантаналари

 Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз» шиори остида баҳор байрами кенг нишонланди. Асосий тантаналар эса Нурафшон шаҳридаги амфитеатр ва унинг атрофида ташкил қилинди.

  Байрамда вилоят профессионал  таълим муассасалари Тошкент вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Кудратжон Юсупов бошчилигида фаол иштироқ этдилар.

❇️ Дастурхонга баҳор таомлари билан бирга ош тортилди. Турли хил спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.