«Cyber University”га 2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат босқичига 800 нафар абитуриент қабул қилинади
Бу ҳақда АОКАда “Cyber University” давлат университети раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида (https://youtube.com/live/lJltye_VUR4?feature=share) маълум қилинди.
✅Cyber University ўз фаолиятини халқаро стандартларга мослаштирилган, рақамли хавфсизлик соҳасидаги илғор тажрибаларга таянган ўқув дастурлар асосида олиб боради. Таълим ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади, мақсад эса — халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар етиштиришдир.
✅2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат босқичига 800 нафар абитуриент қабул қилинади:
100 та — давлат гранти,
200 та — мақсадли қабул,
500 та — тўлов-контракт асосида.
✅ Шунингдек, магистратура йўналишлари да 50 та қабул квотаси мавжуд.
Бугунга қадар киберхавфсизлик йўналишидаги таълим кўпинча умумий IT йўналишлари доирасида олиб борилар эди. Cyber University эса ушбу муаммони ечиш мақсадида киберхавфсизликка ихтисослашган алоҳида йўналишларни таклиф қилмоқда.
✅ Cyber University ўқув дастурлари CompTIA, CEH, OSCP каби халқаро киберхавфсизлик сертификатларига мослаштирилган. Назарий билимлар эса кибер полигонда реал амалий машғулотлар орқали мустаҳкамланади.
✍️ Батафсил
(https://telegra.ph/Cyber-Universityga-20252026-%D1%9E%D2%9Buv-jili-uchun-bakalavriat-bos%D2%9Bichiga-800-nafar-abiturient-%D2%9Babul-%D2%9Bilinadi-07-11)
Toshkent viloyati OTFIB 

