2025 йил 6 май куни Ангрен университетида «Ғафур Ғулом таваллудининг 122 йиллиги» номли маънавий-маърифий, театрлаштирилган бадиий кеча бўлиб ўтди.
Кечани Халқаро адабиёт, санъат, маданият ва ижтимоий фанлар академияси, Бутунжаҳон халқ ижодкорлари уюшмаси аъзоси Ботир Дониёров олиб борди.
Сиртқи бўлим МИҒ-24.1. гурух талабаси О.Абдурахмонов хотирага бағишланган «Келмаса болам» ашуласини айтиб берди. Навбат 6-мактабнинг ўқувчиларига берилиб улар «Уруш ва тинчлик болалари» — II пардали саҳна кўринишини намойиш қилдилар.
Сўнгра тадбирга Ғ.Ғуловни ҳаёти ва ижодига бағишланган маълумотлар, унинг «Сен етим эмассан», ҳамда «Вақт» шеърларини бадиий ижроси ўзгача шукуҳ бағишлади.
Университетнинг «Ифодали ўқиш» фани ўқитувчиси Ё. Жўраев ва 6-ўрта умумтаълим мактабининг фан ўқитувчилари М.Абдуллаева ва М.Абдураззақоваларнинг чиқишлари қатнашчиларда улкан таассуротлар қолдирди.
Тадбир ниҳоясида Ботир Дониёров бугун эълон қилинган таниқли ёзувчи, шоир, драматург, публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қўчқор Норқобилнинг «Уруш, Одам, Хотира…» рукунидаги «Чингачгук бобо» ҳикояси мутолаа учун тавсия қилди.
Toshkent viloyati OTFIB 


