2025 йилнинг 24 январь куни Ангрен университетининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14-январдаги 01/15-87-сон хати ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ўтказилди.
Тадбир Ангрен университети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларининг «Бир ойда бир китоб» ташаббуси асосида «Китоб ўқиган, ўзини устида ишлаган одамда қанот бўлади» мавзусида ўтказилди.
Тадбирда Ботир Дониёров «Бир ойда бир китоб» ташаббуси ҳақида ўз фикрларни билдирди. Ангрен шаҳар “Қорабошбой” жомеъ масжиди имом хатиби Иброхим Иманов исломда китоб, илм ва унинг инсон тақдиридаги ижобий натижалари тўғрисида маъруза қилди. Факультет декани Сохиба Қуролова тасирли ҳаётий воқеа ҳақида сўзлаб берди. Тадбир якунида талабалар билан савол-жавоб ўтказилди.
Toshkent viloyati OTFIB 

