YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / ТЕХНИКУМЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

ТЕХНИКУМЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

 Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 7 августдаги 2-сон баёнига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун ТЕХНИКУМЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ.

 Тошкент вилояти бўйича  14 та  техникум ташкил этилди ва давлат гранти асосида ўқишга    518 та ўрин ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ:

 ТЕХНИКУМЛАРДА кадрлар тайёрлаш камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

ТЕХНИКУМЛАРДА ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-КУРСДАН ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

 Линора Гафарова

Тошвил КТРваМҲ Бошқармаси бош услубчи-маслаҳатчиси