YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик»

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик»

 «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик»

🔰 Нурафшон шаҳрида 28 август куни Тошкент вилояти профессионал таълим муассасалари директорларини Август семинари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида бўлиб ўтди.

✅ Семинарни Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи У.Тухтаев олиб борди. Семинарда Бошқарма ходимлари,  Тошкент вилояти барча профессионал таълим муассасалари директорлари иштирок этдилар.

✅ Семинарда 2021-2022 ўқув йилида таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда ишлаб чиқилган ўқув –меъёрий хужжатлар, дуал таълим принципларини жорий этиш, ўқув устахоналарини янги ўқув йилига тайёрлаш ва жиҳозлардан самарали фойдаланиш, WORLD SKILLS стандартларини жорий қилиш босқичлари тўғрисида тақдимотлар намойиш этилди.

Профессионал таълим тизимида янги ўқув йили учун устувор вазифалар белгиланди.

🌟 Тизимда фаол меҳнат кўрсатаётган раҳбарлар,  ўқитувчилар  ва ходимлар Бошқарма бошлиғи У.Тухтаев томонидан Фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.